Мамлакатимизда ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотлар халқ хўжалигининг етакчи соҳаларини либераллаштиришга қаратилган бўлиб, электрон тижорат соҳаси ҳам бундан мустасно эмас.
Электрон тижорат бу — бизнесни юритишнинг энг замонавий усули бўлиб, фирмаларга, улгуржи савдогарларга чиқимларни қисқартириш, товарлар ва хизматлар сифатини ошириш, уларни охирги истеъмолчига етказиш суръатини тезлаштириш имконини беради.
Электрон савдо ёрдамида қўшимча буюртмачиларни жалб қилиш ҳисобига даромадларни ошириш, таннархни камайтириш, товар ҳаракати жараёнини қисқартириш, хизматлар сифатини яхшилашга эришиш мумкин. Электрон тўловларни қайта ишлаш, тижорат маълумотларини узатишнинг хавфсизлиги ва махфийлик каби маълумотлар эса кўп миқдорда дастур таъминоти ёрдамида ечилиши мумкин.Бугунги кунда Интернетдаги янги уланишларнинг 90 фоизи тижорат ташкилотлари томонидан амалга ошириляпти. Маълумотларга қараганда, Интернетда электрон савдодан фойдаланувчи харидорлар сони 1996 йилдаги 3,8 млн.дан 2000 йилда 45,6 млн.га кўпайди. 2000 йилда электрон тижоратнинг умумий ҳажми 100 млрд. доллар даражасида бўлди. Глобал тармоқ орқали харидларни амалга оширувчилар сони 40 фоизни ташкил этади.
Комментариев нет:
Отправить комментарий