среда, 5 марта 2008 г.

Электрон тижорат моделлари синфлари

Электрон тижоратнинг мақсади

# Мамлакатнинг барча ҳудудларидаги ва чет элдаги фирмалардан харидорларнинг бирдек махсулотларни танлаш имкониятини бериш.
# Етакчи фирмалар, компаниялар ва бошқа ишлаб чиқариш корхоналари товарларни сотиш потенциалларидан фойдаланиш эвазига махсулотларнинг сифат даражасини ошириш.
# Савдо-сотиқни иш фаолияти билан параллел равишда амалга ошириш имконияти бериш.
# Харидорларни махсулотларга бўлган эҳтиёжини қондириш ва савдо муҳитини кенгайтириш.

Электрон тижоратнинг анъанавий савдо туридан фарқи

# Харидор ўзига қулай вақт, жой ва тезликда махсулотни танлаш ва сотиб олиш имкониятига эга.
# Савдо-сотиқ фаолиятини иш фаолияти билан бирга пареллел равишда, яъни ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олиб бориш имконияти мавжуд.
# Кўп сонли харидорларнинг бир вақтнинг ўзида бир нечта фирмаларга мурожаат қила олиши. Бу кўп сонли харидорларнинг алоқа воситалари ёрдамида сотувчилар билан мулоқотда бўлиш имконияти.
# Керакли махсулотларни тезликда излаб топиш ва шу махсулотлари бор фирмаларга мурожаат қилишда техника ва транспорт воситаларидан самарали фойдаланиш, махсулотларни бир жойга йиғиш ва уларни сотиб олишда аниқ манзилларга мурожаат қилиш. Ортиқча вақт ва харажатларни камайтиради.
# Харидорнинг яшаш жойи, соғлиғи ва моддий таъминланиш даражасидан қатъий назар ҳамма қатори тенг ҳуқуқли махсулот сотиб олиш имконияти.
# Ҳозирги кунда чиққан охирги моделдаги жаҳон стандартларига жавоб берадиган махсулотларни танлаш ва сотиш имконияти.
# Электрон тижорат сотувчининг махсулотларини (иш, хизматларини) сотиш жараёнидаги имкониятини янада кенгайтиради ва янгилайди. Энди сотувчи махсулотларини сотиш жараёнини тезлаштириши, янги ва сифатли махсулотларни мунтазам алмаштириши, махсулотларнинг айланма харакатини тезлаштириши керак бўлади.
# Электрон тижоратда совдони ташкил қилиш фирмаларнинг рақобатини кучайтиради, монополиядан чиқаради ва махсулотларнинг сифатини ошириш имкониятини беради. Харидорлар кундалик хаётида керакли махсулотлар ичида сифатлиларини танлаши мумкин. Чет эл фирмаларига мурожаат қилади. Жаҳон стандартига мос махсулотлардан фойдаланиш имкониятини беради.

Электрон тижорат жараёни ҳақида тушунчалар

Савдо жараёнида бир қанча тушунчалар мавжуддир. Электрон тижоратда махсулотни сотиш энг яхши анъанавий ва инновацион методлар, савдо соҳасида товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизмат кўрсатишларни ўз ичига олган компьютер ва телекоммуникацион технологияларга асосланган формасидир. Электрон тижоратда махсулотларни сотиб олиш – бу янги ахборот технологиялар, телекоммуникацион технологиялар ва техник воситаларга асосланган савдо тизимидир. У харидорга маълум стандартлар ва савдо қонун-қоидалари асосида фирма ва маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни ва савдогарлар билан мулоқотни таъминлаб бериб, ҳаридорга кўпроқ маҳсулотлар танлаш имконини берувчи тизимдир. Бунда савдо жараёни харидорнинг қайси вақтда ва қайси жойда бўлишига боғлиқ эмас.
Давлатнинг бозор иқтисодиётига ўтиши, давлатнинг харидлар системасини қайта кўриб чиқишни талаб қилади. Бунда харидорлар учун кенг танлов имкониятларини очиш, ишлаб чиқарувчилар сифатли ва рақобатбардош маҳсулот ва хизматларини яратишга хизмат қилади.

Кириш

Электрон тижоратни ривожлантиришга бизнинг мамлакатимизда ҳам кенг эътибор берилаяпти. 2004 йил 29 апрелдаги «Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонун бунинг яққол далилидир. Бу қонун 14 моддадан иборат бўлиб республикада электрон тижоратни ташкил қилиш ва уни ривожлантириш масалаларига қаратилган.
«Электрон тижорат» тўғрисида Қонуннинг 3-моддасида қуйидагича таърифланган:
Ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган, товарларни сотиш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишга доир тадбиркорлик фаолияти электрон тижоратдир.

вторник, 4 марта 2008 г.

Elektron tijorat - iqtisodiy muvaffaqiyat demakdir.

Мамлакатимизда ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотлар халқ хўжалигининг етакчи соҳаларини либераллаштиришга қаратилган бўлиб, электрон тижорат соҳаси ҳам бундан мустасно эмас.
Электрон тижорат бу — бизнесни юритишнинг энг замонавий усули бўлиб, фирмаларга, улгуржи савдогарларга чиқимларни қисқартириш, товарлар ва хизматлар сифатини ошириш, уларни охирги истеъмолчига етказиш суръатини тезлаштириш имконини беради.
Электрон савдо ёрдамида қўшимча буюртмачиларни жалб қилиш ҳисобига даромадларни ошириш, таннархни камайтириш, товар ҳаракати жараёнини қисқартириш, хизматлар сифатини яхшилашга эришиш мумкин. Электрон тўловларни қайта ишлаш, тижорат маълумотларини узатишнинг хавфсизлиги ва махфийлик каби маълумотлар эса кўп миқдорда дастур таъминоти ёрдамида ечилиши мумкин.Бугунги кунда Интернетдаги янги уланишларнинг 90 фоизи тижорат ташкилотлари томонидан амалга ошириляпти. Маълумотларга қараганда, Интернетда электрон савдодан фойдаланувчи харидорлар сони 1996 йилдаги 3,8 млн.дан 2000 йилда 45,6 млн.га кўпайди. 2000 йилда электрон тижоратнинг умумий ҳажми 100 млрд. доллар даражасида бўлди. Глобал тармоқ орқали харидларни амалга оширувчилар сони 40 фоизни ташкил этади.